Тергов департаментида навбатдаги виртуал қабул
2022 йил 9 сентябрь куни вазир ўринбосари Я.А. Абдулхаков томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида Фарғона, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қийнаб келаётган терговга оид масалалар тингланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси ноқонуний айблов эълон қилаётганлик масаласида, 3 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масалаларини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 тасига тушунтириш берилди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаат ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти