Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида навбатдаги виртуал қабулда мурожаатлар ҳал этилди.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ички ишлар варизи ўринбосари Я.А. Абдулхаков томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Сурхондарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг тергов билан боғлиқ бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида, 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласини ташкил этади.

Мурожаатларнинг 1 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди 2 таси қўшимча текширув талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech