Тергов департаментида виртуал қабуллар давом этмоқда
Жорий йилнинг 22 июль куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қийнаб келаётган терговга оид масалалар тингланди.
Ўтказилган қабулда жами 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси ноқонуний айблов эълон қилаётганлик масаласида, 2 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи ҳамда 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласи бўлган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, улар синчковлик билан муҳокама қилинди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти