Тергов департаментида виртуал қабуллар давом этмоқда
Жорий йилнинг 5 август куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида Хоразм, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қийнаб келаётган терговга оид масалалар тингланди.
Ўтказилган қабулда жами 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинu 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи ҳамда 3 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласи бўлган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, улар синчковлик билан муҳокама қилинди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаат ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти