Тергов департаментида виртуал қабуллар давом этмоқда
Жорий йилнинг 19 май куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қийнаб келаётган терговга оид масалалар тингланди.
Ўтказилган қабулда жами 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси терговга қадар текширувдан норозилик, 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик масаласи бўлган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, улар синчковлик билан муҳокама қилинди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси бўйича тушунтириш берилиб, 1 таси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти