Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида жорий йилнинг 10 ойида тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Куни кеча, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О. Жалолов раислигида тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда ўтган давр мобайнида тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, соҳавий-минтақавий назорат ҳамда ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш борасида ҳудудий тергов бошқармалари томонидан бажарилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилиб, муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятлар тергов бошқармалари бошлиқларининг кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот ва изоҳлари эшитилди.

Йиғилиш давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ушбу йўналишда фаолият самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech