Терговчи бўлиш бу ўз устида доимий ишлаш дегани
Жорий йилнинг 6 февраль куни Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов бўлинмалари ходимларининг жисмоний ва касбий тайёргарлигини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Режага асосан ходимлардан, дастлаб жисмоний машқларни бажариш бўйича синовлар қабул қилиниб, уларнинг чиниқиши текширувдан ўтказилди. Сўнгра, ИИО ходимларига қўйилаётган талаблардан бири, яъни ортиқча вазнни олдини олиш мақсадида, ҳар бир терговчи ва суриштирувчининг вазни ва бўйи текширилиб, ўрганилди.
Куннинг иккинчи яримида ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида ўқув ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув машғулотларига суд ва прокуратура идоралари, суд-тиббий экспертиза бюроси, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази экспертлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари жалб этилди.
Ўқув машғулоти натижалари бўйича тест шаклдаги синовлар қабул қилиниб, хар бир терговчи ва суриштирувчи ўзи учун кун давомида олган билимларини текширувдан ўтказди.
Кун охирида, Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан, бу каби тадбирлар келгусида мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти