Терговчилар рағбатлантирилди
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва қарши курашиш борасида ички ишлар органлари ходимлари ҳам самарали хизмат қилиб келмоқда.
Жумладан, тизимнинг барча хизматлари билан бирга тергов соҳаси ходимлари ҳам хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, қонунбузарликка қарши курашиш, жиноятларни тергов қилиш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, қонуний ҳал қилишда фидойилик ва касб маҳоратини намоён этиб келмоқда.
Кези келганда айтиш жоизки, хизмат давомида фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, "Соvid-19" касаллигини юқтирган ходимлар даволаниб, яна хизматни давом эттирмоқда.
Яқинда раҳбарият ташаббуси билан жиноятларни тергов қилиш ва бошқа масалаларда фуқаролар билан мулоқотда бўлиб коронавирус инфекциясига чалинган бир гуруҳ тергов ходимларига соғлигини тиклаши учун махсус фонддан 20 нафар ходимларга 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилди ва хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, қонунбузарликка қарши курашишда ўзини намоён этган бир қатор ходимларга Тергов департаментининг махсус қўл соатлари ва хизматда махсус фойдаланиш учун ноутбуклар топширилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати