Терговчилар учун махсус ўқув машғулотлари ўтказиш бошланди.
2021 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар, унинг кўринишлари билан боғлиқ жиноят ишларини сифатли тергов қилишда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини синчковлик билан тўла, холисона ва ҳар томонлама олиб борилиши юзасидан илмий-амалий ёндашган ҳолда ушбу йўналишга ихтисослашган малакали ва тажрибали тергов ходимларини тайёрлаш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотларини ўтказиш бошланди.
Ушбу назарий ва амалий ўқув машғулотлари 2 босқичдан иборат бўлиб, 2021 йилнинг 15 март кунидан 10 апрель кунига қадар давом эттирилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти