ТЕРГОВЧИЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Хоразм вилоят суди, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида терговчилар билан “Дастлабки тергов органлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари У. Бакдурдиев ва вилоят суди судьяси О. Маҳмудов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари А. Пўлатов ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М. Зариповлар маъруза қилиб, жорий йилнинг ўтган 8 ойида дастлабки тергов органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар таҳлилига тўхталишди.
Мулоқотларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, янги қонунларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, қатнашчиларнинг мавзу юзасидан таклифлари эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти