Терговчиларнинг билим савияси мунтазам равишда ошириб борилмоқда
Жорий йилнинг 2 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоселектор тарзида навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда “Жинсий эркинликка қарши жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи подполковник Ш.Хамраев ва таклиф этилган ЖИБ Косон туман суди судьяси Ғ.Остонов томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти