Терговчиларнинг билим савияси мунтазам равишда ошириб борилмоқда
Жорий йилнинг 16 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоселектор тарзида навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда “Ҳаёт ёки соғлик учун хавфли жиноятлар турлари, уларнинг соғликка қарши жиноятлардан фарқи ва тергов қилиш амалиёти” мавзуси бўйича Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи подполковник А.Мейлиев ва таклиф этилган вилоят ОИТСга қарши кураш маркази олий малакали шифокори Д.Тўрабоева ҳамда Суд тиббий экспертизаси илмий амалий маркази бўлим бошлиғи Ж.Бадалов томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти