Термиз шаҳрида талабалар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 16 февраль куни, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Атаназаров ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ў.Шукуровлар иштирокида Термиз Давлат университетида “Талабалар орасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда талаба ёшларга жиноятчиликни келтириб чиқарувчи омиллар, унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилиб, ҳозирги кунда талабалар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар ва салбий ҳолатлар ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, талаба ёшлар ўртасида оқибати қонунбузилиш ёки ҳуқуқбузарлик билан якун топадиган ҳолатларга гувоҳ бўлганларида бир бирларини тўғри йўлга солишлари тўғрисида таклиф ва тавсиялар берилди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқлар топширилди.