Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари жорий йилнинг 4 ойлик иш фаолиятини сарҳисоб қилишди

Куни кеча бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник А.Абдуразаков раислигида Тергов бошқармаси аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг барча тергов ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда, полковник А.Абдуразаков жорий йилнинг 4 ойи давомида Тергов бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фаолият давомида қонунларга қатъий ҳамда оғишмай амал қилишлари, тамагирлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмай, янгича дунёқараш билан халқ хизматида бўлишлари, фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний тартибда кўриб чиқишлари талаб этилди.

Йиғилиш давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ушбу йўналишда фаолият самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech