Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари жорий йилнинг биринчи ярим йиллик иш фаолиятини сарҳисоб қилишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Одилович Жалолов иштирокида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди.

Муҳокама йиғилишида Тергов бошқармаси аппарати ва ҳудудий бўлинмалари барча тергов ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник А.Абдуразаков жорий йилнинг 6 ойи давомида Тергов бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, ходимлардан йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фаолият давомида қонунларга қатъий ҳамда оғишмай амал қилишлари, тамагирлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмай, янгича дунёқараш билан халқ хизматида бўлишлари, фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний тартибда кўриб чиқишлари талаб этилди.

Йиғилиш сўнггида берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилиб, 3 та яхши кўрсаткичга эга бўлган туманлар замонавий моноблок компьютерлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech