Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз борди.
Шунингдек, ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди. Жорий йилнинг 3-чорак якунида барча йўналиш бўйича юқори натижаларга эришган Тергов жамоалари Тергов бошқармаси номинацияси ва совғалар билан тақдирланди.
Йиғилиш давомида барча шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимларига компьютер жамланмаси ва принтерлар, ҳар бир терговчи ва суриштирувчиларга эсдалик учун блокнотлар тарқатилди.
2023 йилнинг 9 ойи давомида ижобий кўрсатгичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг ота-оналари вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари билан рағбатлантирилди ҳамда Тергов соҳасида узоқ йиллар давомида хизмат қилган ходимлар муносиб равишда нафақага кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти