Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари фаолияти сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 25 январь куни ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Ҳисобот йиғилишида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жалолов Бахтиёр Одилович ҳам иштирок этди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган терговчилар ҳамда раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилишда 2023 йил “Тергов сифатини ошириш йили” деб белгиланганлиги алоҳида эътироф этилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари бўйича тергов сифатини ошириш ҳамда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, шунингдек, ходимларни ўқитиш, билим ва малакасини ошириш ва ижобий натижаларга эришаётган ходимларни тизимли рағбатлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштирилиши кўрсатилиб ўтилди. Тергов бошқармаси бошлиғи полковник O.G.Xodjimatov ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда 2022 йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни такрорламаслик борасида Тергов бошқармасининг комплекс чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ижрога қаратилганлиги, келгусида хар бир тергов ходими ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, юқори натижаларга эришишини маълум қилди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти