Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг Тергов хизматлари бўйича ўринбосарлари билан қисқа муддатли семинар-тренинг 1-ўқув йиғини машғулотлари ўтказилди

Жорийнинг 26-30 сентябрь кунлари Ички ишлар вазирининг фармойиши билан тасдиқланган режа-тақсимотига кўра туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг тергов йўналишдаги ўринбосарларининг семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Семинар-тренинг машғулотлари иштирокчиларига беш кун давомида Тергов департаментининг малакали ходимлари, ИИВ Академияси ҳамда Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан амалий ва назарий машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Хадича Сулаймонова” номидаги республика суд экспертизаси марказининг иш фаолияти ҳамда улар томонидан ўтказилаётган замонавий экспертиза турлар ҳамда Ангрен шаҳар, Бўстонлиқ тумани ИИБлар ва Туризмда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Семинар-тренинг машғулотлари якунида иштирокчиларнинг билимлари баҳоланиб, сертификатлар топширилди.

Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар бўлинмаси

муҳим топшириқлар бўйича инспектори

подполковник С.Р. Худояров

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech