Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси мутахассислари томонидан тергов бўлинмалари ходимларининг малакаси оширилди.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси мутахассислари ва Академия профессор ўқитувчилари иштирокида ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари учун “Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш” мавзусида жорий йилининг 10-14 февраль кунлари ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Дарс машғулотига Республиканинг барча тергов бўлинмаларидан соҳага маъсул бўлган ходимлар жалб этилди.

Терговчилар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, мулоқот давомида муаммоли масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, хорижий мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.

Дарс машғулотлари давомида терговчилар Туркия Республикаси тажрибаси ҳамда ҳалқаро амалиётни ўрганиб, ўзларини билим ва кўникмаларини янада оширишди.

Ўқув машғулотлари якуни бўйича курсалар муваффақиятли якунлаганлиги тўғрисида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech