Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси мутахассислари томонидан тергов бўлинмалари ходимларининг малакаси оширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси мутахассислари Академия профессор ўқитувчилари иштирокида ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари учун “Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш” мавзусида ўқув машғулотлари бошланди.

Дарс машғулотига Республиканинг барча тергов бўлинмаларидан соҳага маъсул бўлган ходимлар жалб этилган.

Терговчилар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, мулоқот давомида муаммоли масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, хорижий мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилмоқда.

Дарс машғулотлари давомида терговчилар Туркия Республикаси тажрибаси ҳамда ҳалқаро амалиётни ўрганиб, ўзларини билим ва кўникмаларини янада оширишмоқдалар.

Ўқув машғулотлари жорий йилнинг 14 февраль кунига қадар белгиланган бўлиб, ҳозирда давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech