Ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш бўйича ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Наманган вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ташриф чоғида полковник Я.Абдулхаков Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий ҳудуд 6-сон ЖИЭМ ва 6-сон Тергов ҳибсхонасида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар, иш фаолияти билан танишди ва масъулларга тегишли кўрсатма, топшириқлар берилди.