Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўнғирот туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

2021 йил 16 апрель куни Қўнғирот тумани “Қипчоқ” ОФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари адлия маслаҳатчиси Қ.Бекмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Рахматуллаев, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туман барча сектор раҳбарлари томонидан Қўнғирот тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида вазир ўринбосари полковник М.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Жумладан, фуқароларнинг “ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш ва яшаш манзилига доимий ҳисобга қўйиш” каби масалалари кўриб чиқилди.

Шу куни, Қўнғирот тумани Турон МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мусиқа мактабида Қўнғирот ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига” бағишланган кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда маҳалларда ишларни “маҳаллабай” ташкил этиб, “ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларига амалий ёрдамлар кўрсатиш чоралари кўрилди.

Учрашувда, ёшларнинг мурожаат ва таклифлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech