Қўнғирот туманида сайёр қабул бўлиб ўтди
2021 йил 03 июнь куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўнғирот туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот тумани Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи Б.С.Нажиматдинов, Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи подполковник Б.И.Торебеков ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида Қўнғирот тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “мажорали уй-жой масаласида ҳуқуқий ва амалий ёрдам бериш ҳамда ёшга доир нафақага чиқишда ёрдам бериш” каби масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 3 нафар 16 ёшга тўлган вояга етмаганларга ID-карталар тантанали равишда топширилди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев тумандаги фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушган “Ҳаким-ота” МФЙга бориб, маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, жиноятларнинг содир этилишигаимкон берган шарт-шароитлар ўрганилди. Келгусида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” иш ташкил этиш юзасидан лозимлиги ҳақида тушунтирилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Ҳамда ҳудуд профилактика инспекторлари фаолияти билан танишиб, тегишли масъулларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти