Қўшма қарор ижроси: Самарқанд вилоятида тергов сифати ва интизом масалалари муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти прокуратурасида ички ишлар органлари ҳамда прокуратура тизими ҳамкорлигида видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан 2026 йил 24 март куни қабул қилинган қўшма қарор ижросини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида суриштирув ва дастлабки тергов сифатини ошириш, терговга қадар текширув жараёнларида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳудудларда амалиётга жорий этилаётган “Сурхондарё тажрибаси”ни Самарқанд вилояти шароитида самарали қўллаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органлари раҳбарлари, терговчилар, прокурорлар ва соҳавий масъул ходимлар иштирок этди.
Муҳокамалар якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти