Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан "Ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг тарқалишига қарши курашиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маърузачилар нега гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик кераклиги, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида гапириб беришди. "Гиёҳвандликка ружу қўйган" тенгдошларининг тақдири қандай кечгани ҳақида мисоллар келтирилди, гиёҳвандлик воситаларини сотиш, сақлаш ёки контрабанда қилиш учун узоқ муддатга ҳукм қилинган шахслар ҳақида сўзлар берилди.

Тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, саволлар билан мурожаат қилишди.

Text to speech