Хурматли фуқаролар!
Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилганлигини эслатиб ўтамиз!
Жорий йилнинг 18-19 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши;
аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолишлари учун шароит яратилиши талаб қилинишини инобатга олган ҳолда, мазкур талабларга риоя қилишингизни, бемақсад уйдан чиқмаслигингизни, шу икки кун вақтни оилангиз даврасида уйда ўтказишингизни сўраймиз. Пандемияга қарши курашишга тўсқинлик қилмаслигингизни ва карантин талабларига риоя қилишингизни сўраймиз, ушбу кассаликка қарши кўрашишни аввалом бор ўзимиздан бошлайлик!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти