Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг Хоразм вилоятига ташрифи
“25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков жорий йилнинг 24 октябрь куни Хоразм вилояти ИИБ тергов тизимларида кўп йиллар давомида намунали хизмат қилиб, нафақага чиққан истеъфодаги полковник Алламов Касим ҳамда марҳум полковник Хусинов Хасан Абдуллаевичнинг хонадонларига ташриф буюрди.
Ташриф давомида фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, тергов тарихи, ўтган ва ҳозирги вақтдаги иш тартиби, шунингдек, уларнинг иш фаолияти, мамлакатимизнинг равнақи учун кўрсатган чуқур фидойилиги ҳақида суҳбатлашилди.
Тергов департаменти томонидан устоз-шогирд анъанасига алоҳида эътибор берилиб, ички ишлар фаолиятида фахрийларнинг босиб ўтган йўллари эсга олиниб, уларнинг кўрсатган фидойилиги ва заҳматкашлиги унутилмас зарҳал ҳарфлар билан қалбларга чуқур сингдирилиши таъкидланди.
Суҳбат якунида, фахрийларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан чоп этилган “Тергов хизмати фахрийлари” китоби ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти