Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулхаков иштирокида Наманган вилояти ИИБнинг олти ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди

Муҳокама йиғилиш Наманган вилояти ИИБ Мажлислар залида ўтказилиб, унда Бошқарма соҳавий хизмат ходимлари, Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ва туман ИИБ бошлиқлари, ўринбосарлари, тергов ҳамда ташкилий бўлинмаси бошлиқлари, ИИВнинг вилоят ҳудудидаги тузилмалари бошлиқлари ва шаҳар-туман ИИБнинг қолган барча шахсий таркиби видеоконференция тизими орқали туман студияларидан иштирок этишди.

Дастлаб, Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Наманган вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор-хизмат фаолияти натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Маъруза якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулхаков ва Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиевлар жиноятлар салмоғи ошган шаҳар-туман ИИБ ҳамда тегишлилиги бўйича соҳа хизмат раҳбарларини иш фаолиятларини таҳлил қилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларини етарли даражада ташкил этилмаган деб баҳолашди.

Шунингдек, ходимлардан йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фаолият давомида қонунларга қатъий ҳамда оғишмай амал қилишлари, тамагирлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмай, янгича дунёқараш билан халқ хизматида бўлишлари, фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний тартибда кўриб чиқишлари талаб этилди.

Йиғилиш сўнггида берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech