Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан бир гуруҳ тергов идоралари ходимларига “полковник” махсус унвонлари берилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан ички ишлар органларида қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун:

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ходжиматов Ойбек Гуломидиновичга;


Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари –Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ганиев Элёрбек Улугбековичларга

полковник махсус унвони берилди.

 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби Ходжиматов Ойбек Гуломидиновични ҳамда Ганиев Элёрбек Улугбековичларни махсус унвонлари билан чин юракдан табриклайди ва келгусидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилайди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech