Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасининг иш фаолияти билан яқиндан танишди

2021 йил 04 март куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Амударё тумани ИИБга ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг аҳволи ҳамда тергов бўлинмасининг хизмат фаолияти ўрганилди.

Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан, ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисидаги 102-сон Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.09.2020 йилги 18/5456-сонли кўрсатма ижроси бўйича, туман ИИБда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимларининг хизмат хоналарида яратилган шароитлар, тергов бўлинмаси ходимларининг юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда жиноят ишлари, хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятининг ўрганилиши давом этмоқда.  

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech