Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятнинг Қарши шаҳар, Қарши, Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди
2021 йил 11 март куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятнинг Қарши шаҳар, Қарши, Яккабоғ тумани ИИБларига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг аҳволи ҳамда тергов бўлинмасининг хизмат фаолиятини ўрганди.
Жумладан, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан, ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.09.2020 йилги кўрсатмаси ижроси бўйича, туман ИИБда ташкил этилган сўровхона фаолиятининг умумий аҳволи, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов идоралари ходимларининг хизмат хоналарида яратилган шароитлар, тергов бўлинмаси ходимларининг юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда жиноят ишлари, хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмаларини берди.
Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятининг ўрганилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти