Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Андижон вилояти аҳолиси билан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди
2022 йил 26 март куни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.
Қабул давомида, вазир ўринбосари томонидан жами 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси Ички ишлар идораларига қайта ишга тиклаш масаласи ва 1 таси ишга қабул қилиш, 13 таси қабул қилинган қарорларидан норозилик, 4 таси ID карта, 2 таси фуқаролик паспортини олиш ва 1 таси бошқа масалалар.
Ушбу 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 7 таси жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 9 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, 4 нафар фуқарога ID карта, 2 нафарига эса фуқаролик паспорти топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти