Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ташкил қилинган Нукус шаҳрини Намунавий хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича Штаб фаолияти ўрганилди

2021 йилнинг 03 март куни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда тегишли ташкилотларнинг ҳамкорликда ишлашини ташкиллаштириш ва назорат қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси, Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий Гвардия бошқармаси бошлиғининг Қўшма қарори асосида ташкил қилинган “Нукус шаҳрини Намунавий хавфсиз ҳудудга айлантириш” бўйича Штаб фаолияти ўрганилди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Штаб фаолияти билан танишиб, келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўзининг фикр ва маслаҳатларини бериб ўтди. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech