Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимидаги бўлимларининг хизмат фаолиятини ўрганди
2021 йилнинг 16 март куни, вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВнинг 16.06.2020 йилги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.09.2020 йилги кўрсатмаси ижроси бўйича, Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги тергов бўлинмалари, яъни Гулистон шаҳар, Сирдарё, Гулистон, Янгиер ва Ховос туманлари ИИБларида яратилган шароитлар, тергов бўлинмаси ходимларининг юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда жиноят ишлари, хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, тергов бўлинмасида ташкил қилинган адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятининг ўрганилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти