Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев раислигида Сирдарё вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасида йиғилиш бўлиб ўтди

2021 йилнинг 16 март куни Сирдарё вилояти прокуратураси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев раислигида Сирдарё вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши, шунингдек, Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2018 йилдаги ПФ-5566-сонли ва 10.08.2020 йилдаги ПФ 6041-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ЯАТ ва Е-материал электрон тизми билан ишлаш, шунингдек, ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар тўғрисида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятининг ўрганилиши давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech