Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси намунали ходимларининг ота-оналарига юборган “Ташаккурнома”си топширилди

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси қуйи тизимларида хизмат қилаётган ва фаолияти давомида берилган топшириқларни ижросини сидқидилдан ўз вақтида бажариб, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишда, ижобий иш кўрсаткичлари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлган капитан Акбаров Хайдаржон Латипжонович, капитан Солиев Миржалол Маҳаммаджон ўғли, катта лейтенант Хайдаров Илёсбек Пахлавонжон ўғли ва лейтенант Ибрагимов Музаффар Фарохиддин ўғлиларининг ота ва оналарига Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг “Ташаккурнома”си топширилди.

Ходимларнинг ота ва оналарига Тергов департаменти раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, соҳада амалга оширалиётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти яна бир бор тушунтириб ўтилди.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech