Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси намунали ходимларининг ота-оналарига юборган “Ташаккурнома”си топширилди
Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов органларида хизмат қилиб келаётган ва фаолияти давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишда шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлиб келаётган Навоий шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта суриштирувчиси катта лейтенант Рахматов Бобур Анваржон ўғли ва Қизилтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси Абдурасулов Оқил Одилжон ўғлиларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.А.Абдулхақовнинг “Ташаккурнома”си топширилди.
Ходимларнинг ота ва оналарига Тергов департаменти раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти яна бир бор тушунтирилди.
Ўзбекистон Респбликаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти