Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.Абдулхаков Навоий вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни полковник Я.Абдулхаков Навоий вилоятининг Навоий шаҳар ва Навбаҳор тумани ИИБларига ташриф буюриб, ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг барча ўринбосарлари ҳамда ҳудудий прокурорлар билан учрашиб, ИИБда ташкил этилган сўровхоналар ва навбатчилик қисмлари фаолияти билан танишди.

Шунингдек, вазир ўринбосари тергов бўлинмалари ходимлари билан суҳбатлашиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги ўрганилди, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш ҳамда тергов сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, жиноятчилик даражаси оғир ҳудуд саналган маҳаллалар, жумладан, Навоий шаҳридаги «Янгиобод» ва «Тараққиёт» маҳаллалари ҳамда Навбаҳор туманидаги «Навкар» маҳалласига ташриф буюриб, МФЙ фаоллари билан учрашди ва у ерда жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт шароитларни ўрганиб, криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан раҳбарларга тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, Вазир ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Навоий шаҳридаги 1-сонли ички ишлар бўлинмасига бориб, у ерда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Фармони ижроси бўйича яратилган Навоий тажрибаси билан танишиб, бу борада тегишли кўрсатмалар берди. 

Вилоят ИИБ ва прокуратура органлари раҳбарлари билан бирга Навоий шаҳрида бўлиб ўтган “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органларининг тунги йўриқномасида иштирок этиб, масъулларга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтди.

“Хавфсиз тун” тадбирини ўрганиш давомида, тергов-тезкор гуруҳи ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари чақирилиб, уларнинг тезкор ва шайлик даражаси ўрганиб, криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан раҳбарларга тушунтиришлар бериб ўтди.   

Полковник Я.Абдулхаковнинг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech