Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан Сурхондарё вилояти аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 17 март куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун туманлари фуқаролари учун Денов тумани Ички ишлар бошқармаси биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.

Қабул давомида, Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, аксарияти ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech