Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Қулбеков Ойбек Турсиналиевич томонидан “Терговчига қўйилган талаблар” мавзусида мастер класс ўқув машғулоти ўтказилди

Ўқув машғулоти давомида, полковник О.Т.Қулбеков томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-874-сон Қонуни мазмуни бўйича тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, О.Т.Кулбеков ўз нутқида мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилганлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, медиация, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги, адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилганлиги ҳақида маълумот берди.

Мастер класс машғулотлари якунига кўра, курсантлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишиб, фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech