Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2021 йил 12 ойи якунлари сарҳисоб қилинди
Куни кеча, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича видеоконференцалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Сўз аввалида вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков лавозимга тайинланган ва унвон олган ходимларни шахсий таркибга таништириб, уларнинг келгуси хизмат фаолиятига муваффақиятлар тилаш билан бошлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-105-сон қарорининг мазмун моҳиятини шахсий таркибга тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг, сўзни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов давом эттириб, 2021 йилда тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этишда қатор ижобий натижалар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Жумладан, 2021 йилда 5 нафар ходимларга давлат мукофотлари, 8 нафарига муддатидан олдин махсус унвон берилганлигини, тергов бўлинмалари 1.242 дона мебель жиҳозлари, 145 дона замонавий русумдаги компьютер, 180 дона ноутбук, 30 дона телевизор, 143 дона рангли ва замонавий принтерлар ҳамда бошқа зарурий техник воситалар билан таъминланганлиги, юқоридаги ижобий кўрсаткичларга эришишда тизимда хизмат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ҳиссаси борлигини маълум қилиб, йил давомида йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар бўлинмаси
муҳим топшириқлар бўйича инспектори
подполковник С.Р. Худояров
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти