Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2021 йил 4 ойи якунлари сарҳисоб қилинди
2021 йил 17 май куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби томонидан 2021 йил 4 ойи якунлари бўйича видеоконференцалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда тергов бўлинмалари томонидан эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги, қўйилган вазифаларни оғишмай бажариш учун тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш якунидаги тергов бўлинмаларида хизмат олиб бораётган барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимлар томонидан “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт” деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти