Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2023 йил 4 ойи якунлари сарҳисоб қилинди

Куни кеча, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда 2023 йилнинг тўрт ойи мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда тизимда йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech