Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2023 йил 7 ойи ва 20 кун якунлари сарҳисоб қилинди

Куни кеча, Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов раислигида видеоконференцалоқа тизими орқали вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2023 йил 7 ойи ва 20 кунда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамаси бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш раиси  Б.О.Жалолов тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, суриштирув ва дастлабки терговни юритишда қонунийликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш ҳамда тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига манзилли топшириқ ва аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама ва таҳлиллар натижаларидан келиб чиқиб, мутасадди раҳбарларга олдинда турган энг муҳим ва устувор вазифалар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар булинмаси

МТБ инспектори майор Г.К. Набиев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech