Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2023 йил 8 ойи иш якунлари ва сентябрь ойининг 10 кунида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
Куни кеча, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О. Жалолов раислигида Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари ва тергов сифатига алоҳида тўхталиб, ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилди.
Йиғилиш якунида полковник Б.О. Жалолов томонидан хизмат интизомини мустаҳкамлаш, йўл қўйилган камчиликларни олдини олиш, тергов сифатини ошириш ҳамда 3-чоракни ижобий кўрсаткичлар билан якунлаш юзасидан вилоятлар тергов бошқармалари бошлиқларига топшириқлар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти