Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида навбатдаги ўқув семинар
Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида “Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган пластик карточкалар, электрон ҳамёнлар ҳамда криптовалюталарни ўғирлик ва фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари тақдимномалари сабаблари” мавзусида вилоятлараро ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Очилов Улуғбек Сайдирасулович, Акциядорлик Жамияти “Миллий банк” Тошкент вилояти бошқармаси бош мутахассиси Рўзматов Нуриддин Забихулла ўғли, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Юсупов Илёс Хожиакбарович, Молия институти кредит иқтисод факультети доценти Давирова Шахло Шукуруллаевна ва Компьютер технологиялари бўйича етакчи мутахассис Баймуратов Нурислам Вахиджон ўғлилар видеоконференция алоқаси орқали иштирок этдилар. Тадбир давомида Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси подполковник Дустов Шухрат Абдуваитович ўқув машғулотида маърузачи сифатида иштирок этди.
Ўқув семинари якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти