Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижонда “газ заправка”да “Nexia” портлади.

Бугун тахминан соат 10:10 ларда Хўжаобод тумани Хидирша маҳалласи “Холис Тафаккур” МЧЖга қарашли автомобилларга суйилтирилган метан газ қуйиш шахобчасида 32 ёшли Ш.О.нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасига газ қуяётган вақтида, портлаш юз берган.
Жиддий жароҳат олганлар йук.
Шахобча ҳудудида газ қуяётган яна 6 та автомашинага турли даражада техник шикаст етказилган.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов тезкор гуриҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech