Элликқалъа туманида сайёр қабул бўлиб ўтди
2020 йил 21 октябрь куни, Элликқалъа тумани Маданият саройининг ҳовлисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Э.Дурдиев, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари адлия маслаҳатчиси Р.Бауаддинов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник М.Рахматуллаев ҳамда туман барча сектор раҳбарлари томонидан Элликқалъа тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, Элликқалъа туман ИИБ пробация ҳисобида турувчи ўғлини пробация ҳисобидан чиқаришда амалий ёрдам сўраган ва
собиқ турмуш ўртоғидан фарзандини қайтариб олиб бериш юзасидан қилинган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда уларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси