Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган шаҳрида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 21.10.2020 йилдаги кўрсатмаси ижроси юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан, Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.Мустафаев раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Убайдуллаев, катта терговчи капитан У.Ёқубов ва Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси подполковник М.Хошимовлар иштирокида 2021 йил 09 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳар Халқ қабулхонасида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 11 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан

-3 нафари ёзган аризасини ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишига қўшиб қонуний енгиллик бериш масаласида,

-1 нафари ўзига нисбатан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борган терговчига миннатдорчилик билдирганлиги юзасидан,

-2 нафари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган онаси билан учрашув беришида амалий ёрдам бериш масаласида,

-1 нафари пулларини қайтариб олиш масаласида,

-1 нафар ўзига нисбатан муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тугатилган жиноят иши юзасидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш ҳамда қайта кўриб чиқиш масаласида,

-1 нафар ўғлига нисбатан қўзғатилган жиноят ишида жиноят қуроли деб топилган автомашинани қайтариб олиш масаласида,

-1 нафари тан жароҳати олган ҳолати юзасидан айбдорларга чора кўриш масаласида,

-1 нафари ўзига нисбатан содир этилган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни профилактика инспектори кўришидан норози эканлиги масаласида.

Мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 4 таси бўйича аризаси олиниб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech