Косонсойда сайёр қабул ўтказилди
2020 йилнинг 05 декабрь куни Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан Косонсой туман халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида жами 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шундан, 3 таси судга юборилган жиноят иши бўйича қонуний енгиллик бериш масаласида, 2 та мурожаат уй-жой масаласида, 3 таси пул олди-берди ва яна 1 таси ишга жойлаштириш масаласида мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилди ҳамда 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, яна 3 таси қонуний ҳал қилишлик учун тегишли органларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти